Ташкент +4° Mon 21:44
Долзарб мавзулар Фото

Хоразмда коррупция кўринишидаги 94 та жиноят фош этилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.01.2019, 20:25

"Хуфиёна иқтисодиёт"га қарши курашиш, бозорда нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш, валюта қимматликларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида Хоразм вилоятида самарали ишлар олиб борилди.

Жумладан, 2018 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан соҳага доир 463 ҳуқуқбузарлик аниқланди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган 35 жиноят, коррупция кўринишларига қарши 94 жиноят фош этилди. Шунингдек, 729 тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 750 та янги иш ўрни яратилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган "Солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида департамент органларнинг вазифалари" мавзусида давра суҳбати айтиб ўтилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии