Ташкент +4° Sun 20:27
Долзарб мавзулар Фото

“Ҳарбий қисмлардаги энг намунали бошланғич ташкилоти” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2019, 10:05

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ҳарбий қисмлардаги энг намунали бошланғич ташкилоти» танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар иштирокчилар ўзаро баҳс олиб борди.

Икки босқичда ташкил этилган танловнинг дастлабки (ҳудудий) босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида декабрь ойида бўлиб ўтган. Ушбу босқичда Иттифоқнинг ҳудудий Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ бошланғич ташкилотларга борган ҳолда, уларнинг фаолиятини ўрганиб, баҳолаш мезонлари асосида сараланди.

Баҳолаш натижаларига кўра энг яхши деб топилган битта бошланғич ташкилот танловнинг кейинги республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди. Иккинчи босқич республика босқичи ҳисобланиб, бу босқич ҳудудий босқичда ғолиб бўлиб, кейинги босқичга тавсия этилган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларнинг вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ (ҳакамлар ҳайъати) танловнинг республика босқичи иштирокчиларини баҳолаб, мутлақ ғолибларни аниқлаб берди.

—Баҳолаш мезонларига асосида бошланғич ташкилот етакчисининг 2018-йил давомида амалга оширган ишлари 20 баллгача,ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлиги 30 баллгача, нотиқлик санъати ва ёшларни ўз ортидан эргаштира олиш қобилияти 30 баллгача ва етакчининг ташаббускорлиги яъни янги амалга оширадиган лойиҳасининг тақдимоти 20 баллгача жами 100 баллик мезонда баҳоланади, – дейди етакчилар Кенгаши раиси Сардорбек Абдусамадов.

Танловда 1-ўринни Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмнинг бошланғич ташкилот етакчиси Зиёдилла Тиллаходжаев, 2-ўринни Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмнинг бошланғич ташкилот етакчиси Анвар Қутлимуродов, 3-ўринни Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмнинг бошланғич ташкилот етакчиси Жўра Рахматов ва Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмнинг бошланғич ташкилот етакчиси Ахад Макамовлар эгаллади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ҳарбий қисмлардаги энг яхши бошланғич ташкилоти» танловининг Республика босқичида 1-ўринни қўлга киритган бошланғич ташкилотлар етакчилари номзоди «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ва бошқа давлат мукофотларига тавсия этилади.

—Бугун ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилот етакчилари ўзаро беллашмоқда. Ҳакамлар ҳайъати фаолиятимиз давомида таълим муассасаларида ташкил этган тадбирларимиз билан алоҳида танишиб чиқмоқда. Жумладан, маҳаллаларда ташкил этган мусобақаларимиз, умумтаълим мактабларида мардлик ва жасорат дарсларимиз, ҳарбийлар ва ёшлар ўртасидаги учрашувлар холис баҳоланмоқда. Шунингдек, бугун ҳар бир қатнашчи ўз лойиҳасини тақдим этиб, ўзида мужассамлаштирган нотиқлик санъати ва ёшларни ўз ортидан эргаштира олиш қобилияти ҳамда ташаббускорлигини намоён этади, – дейди 1-ўрин соҳиби Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисм бошланғич ташкилот етакчиси Зиёдулла Тиллаходжаев. —Мен ҳам бу танловда «Ҳарбий оромгоҳ» номли лойиҳамни тақдим этдим. Оромгоҳ ҳарбий қисмлардаги базаларда ташкил этилиб, у тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турувчи ёшлар, ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан иборат 100 нафар қатнашчиларга мўлжалланган. 12 кунлик оромгоҳда турли маданий-маърифий тадбирлар, психологлар билан якка тартибдаги суҳбатлар ва турли спорт мусобақалари ташкил этилади.

Шаҳноза Нуруллаева

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57