Ташкент +4° Sat 18:15
Долзарб мавзулар Фото

Австрияда кучли қор бўрони туфайли қурбонлар сони ортиб бормоқда

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2019, 11:53

Австрияда кучли қор бўрони туфайли қурбонлар сони ортиб бормоқда, дея маълум қилмоқда ТАСС нашри.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг тарқатган хабарларига кўра, яна 3 киши ҳалок бўлди. Улар орасида 16 ёшли ўспирин ҳам бор. Қуқтарувчилар 4 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Деярли 2 сутка давомида қорнинг қалинлиги 1,5 метрга етган. Айрим ҳудудлар ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолди. Минглаб хонадонлар эса электр энергиясисиз қолган. Метеорология хизмати берган маълумотларга кўра, келгуси ҳафтада ҳам кучли қор ёғиши кутилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии