Ташкент +4° Sun 19:27
Долзарб мавзулар Фото

Бош прокуратура 343 нафар мансабдорни жавобгарликка тортди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2019, 20:01

Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан тизимли назорат амалга оширилмоқда. Ўтган йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган 216 та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Текширишлар натижасига кўра, 343 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 8 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Шу билан бирга, 144 та тадбиркорлик субъектларига 114,5 млрд. сўм ва 281,3 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 1121 гектар ер майдони ажратилиши ҳамда 126 та қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари етказиб берилиши, 26 млрд. сўм, 1,9 млн. АҚШ доллари ва 2,5 млн. евро миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 89 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ажратилиши таъминланди.

Президент қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш борасидаги назорат фаолияти давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57