Ташкент +4° Sat 19:15
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон - Туркманистон ўйинига ким ҳакамлик қилиши маълум бўлди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2019, 20:10

13 январь куни бўлиб ўтадиган Осиё Кубогидан ўрин олган Туркманистон — Ўзбекистон учрашувини БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Бош ҳакам — Аммор Ал-Жунайбий. Ёрдамчилар — Муҳаммад Ал-Ҳаммадий, Ҳасан Ал-Маҳрий.

Дарвоза ортидаги ҳакамлар — Муҳаммад Абдулла Муҳаммад, Туркий Ал-Худоёр (С.Арабистони). Захирадаги ҳакам — Муҳаммад Ал-Бакрий (С.Арабистони).

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистон – Уммон ўйини 2:1 натижа билан якунланди. Ўзбекистон билан бир гуруҳда Уммон, Туркманистон ва Япония жамоалари иштирок этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии