Ташкент +4° Mon 05:28
Долзарб мавзулар Фото

​Темир йўл чиптасини сотиб олишда кимларга имтиёз берилади?

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2019, 20:17

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида темир йўл чипта кассаларида чипта сотиб олиш бўйича алоҳида имтиёзларга эга тоифадалар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, қуйидагиларга устунлик берилади:

  • 10 ёшгача болали йўловчиларга, шунингдек, йўлланмалар бўйича санаторий-курорт даволанишига бораётган 10 ёшдан катта касал болаларни кузатиб бораётган йўловчилар;
  • Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари;
  • Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги хизматчилари, хизмат кўрсатиш ҳудудлари доирасида ёки хизмат сафари гувоҳномаларида кўрсатилган станцияларгача хизмат ишлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган йўлга чиқишларда тиббиёт ходимлари, ветеринария ва санитария назорати ходимлари;
  • тасдиқланган телеграф чақируви билан кетаётган шахслар;
  • авария ёки ёнғинни бартараф этиш учун сафарбар қилинган “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, “Ўздавнефтгазинспекция”, газ назорати, газ, кимё, нефть, нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё саноати, геология хизматчилари.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57