Ташкент +4° Mon 05:28
Долзарб мавзулар Фото

Минг нафарга яқин ҳарбий хизматчилар янги уйли бўлди (фото)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2019, 20:20

11 январь куни пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Олмос маҳалласида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари учун мўлжалланган, 904 та хонадондан иборат 31 уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Уй калитларини ўз эгаларига топшириш маросимида мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Павел Эргашев, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, генерал-майор Баҳодир Қурбонов, туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Мазкур уйлар имтиёзли ипотека кредитлари асосида замонавий услубда қурилган бўлиб, шинам ва ҳар томонлама қулай хонадонларга кирган кишининг кўнгли ёришади.

— Ўғлим ўн саккиз йиллик фаолияти давомида бир нечта вилоятда хизмат қилди, — дейди янги хонадон соҳибларининг бири бўлган подполковник Ўткир Сатторовнинг онаси Фароғат ая Мақсудова. — Оиласи билан етти маротаба ижара уй алмаштирган. Набираларим Хуршиджон ва Элбек бири беш марта, бири уч марта мактабдан-мактабга кўчди. Бугун эса улар ўзларининг Ватанига эга бўлди. Мен бундан жуда ҳам ҳурсандман.

Таъкидлаш керакки, 2018 йилда Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари учун айнан шу маҳаллада 18 та уйда жойлашган 540 та хонадон имтиёзли ипотека кредитлари асосида топширилган эди. Жорий йилда мазкур кўрсаткич деярли икки баробар ошган. Бу ҳам бўлса ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчиларга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57