Ташкент +4° Mon 22:44
Долзарб мавзулар Фото

Хотин-қизлар қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги аскарларнинг оналарига кутилмаган совға ҳозирлади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2019, 21:53

2019 йил 12 январь куни Самарқанд шаҳридаги А.П.Чехов номли рус драмма театри биносида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва Марказий ҳарбий округи ҳамкорлигида “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева иштирокчиларни қизғин табриклаб, Мустақил тараққиётимиз тарихида энг ёрқин саҳифалардан бири бўлган ушбу байрам нафақат ҳарбий хизматчилар, балки Қуролли Кучлар сафида муқаддас бурчини ўтаган ва ўтаётган ҳамда хизматга боришга шайланаётган минг-минглаб мард, навқирон фарзандларнинг, уларни дуолари билан қўллаб-қувватлаётган отахону-онахонларнинг, севимли ёрининг аскарликдан қайтишини кутаётган лобар қизларнинг, умуман халқимизнинг энг азиз байрамларидан бири эканлигини таъкидлади.

Тадбир доирасида хизмат бурчини ўтаётган аскар оналари учун кутилмаган совға ҳозирланиб, уларга фарзандлари билан дийдорлашув ташкил этилди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир соғинган кўнгилларга мароқли вақт ўтказиш имконини берди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии