Долзарб мавзулар Фото

​Жигар учун 7 фойдали маҳсулот!

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 09.02.2019, 10:35

Таом ва егуликлар нафақат мазали, балки фойдали бўлиши ҳам муҳим. Айниқса, гап жигар саломатлиги ҳақида борар экан, таомнома тўғри тузилиши шарт. Қуйида жигарни тозаловчи ва ушбу аъзо ҳужайраларининг тикланишига кўмак берувчи маҳсулотлар билан таништирамиз.

Зайтун ёғи + балиқ

Ҳар икки маҳсулотда Омега – 3 ёғ кислотаси бор. У қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради, шунингдек, Омега – 3 ҳужайра мембранасининг тузилишидаги асосий элементлардан биридир. Ҳафтада бир марта балиқли кун ташкил этиш, сабзавотли салатларга зайтун ёғини қўшиб тановул қилиш жигар учун фойдали.

Брокколи

Барча турдаги карамда сульфорафан элементи мавжуд. Сульфорафан яллиғланишга қарши ҳамда сафро ажралишини фаоллаштирувчи хусусиятга эга. Бу элементнинг энг кўп миқдори брокколида тўпланган бўлиб, уни кунора истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Яшил сабзавот + кўкатлар

Микронутриентлар манбаси ҳисобланган яшил сабзавотлар жигарга хуш ёқади. Ҳар куни сабзавотли салат тайёрлаб, унга кўп миқдорда кўкатлар тўғраш лозим. Витаминли аралашма жигардаги муҳим алмашинув жараёнларида асқатади.

Ёнғоқ + писта

Ерёнғоқ, ёнғоқ, эрон ёнғоғи ва кунгабоқар пистасида аргинин аминокислотаси мавжуд. Аргинин жигар ҳужайрасининг тикланишида муҳим вазифани бажаради. Мутахассислар ҳар куни ярим сиқимдан (аллергияга мойиллигингиз бўлмаса) ёнғоқ (барча хили) истеъмол қилишни тавсия этишади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии