Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 08.02.2019, 23:59

Комил Алламжонов расман Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.

4 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев Алламжонов Комил Исмаиловични Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Бир неча кун илгари қабул қилинган агентлик фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии