Ташкент +4° Mon 03:10
Долзарб мавзулар Фото

​​Тошкентда 14 ёшли қиз селфи қиламан деб учинчи қаватдан тушиб кетди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 10.02.2019, 20:36

Кеча, 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг деразасидан пастга тушиб кетган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, у ойна олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушираётган вақтида эҳтиётсизлик қилган.

Натижада Ф.Т. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии