Ташкент +4° Wed 02:08
Долзарб мавзулар Фото

​Хотин-қизлар қўмитаси қайни укаси томондан 16 марта пичоқланган ҳомиладор аёлни ўз ҳимоясига олди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 10.02.2019, 22:39

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўз ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлаётган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлнинг суд жараёнида иштирок этишни мақсадга мувофиқ деб топди.

Хотин-қизлар қўмитаси вакили жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашиб, аёлнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Юз берган ҳодиса оқибатлари мудҳиш тугаши мумкин эди, бироқ беш соатлик жарроҳлик амалиёти аёлни ҳаётга қайтарди, мўъжиза билан она ҳам ҳомила ҳам сақлаб қолинди.

14 феврал куни аёл кесарча кесиш орқали фарзандини дунёга келтиради.

Суд ўз қарорини 12 февраль куни эълон қилади

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии