Ташкент +4° Mon 03:10
Долзарб мавзулар Фото

"Тошшаҳартранс" биносида ёнғин содир бўлди (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 11.02.2019, 12:56

11 февраль куни “Тошшаҳартранс” АЖ биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

Қайд қилинишича, соат 08:30 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Юнусобод тумани, “Буюк Турон” маҳалласи А.Темур 1-тор кўчаси 6-уйда жойлашган “Тошшаҳартранс” АЖ биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғин жойига зудликда 5 та асосий ва 2 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Бўлинмалар соат 08.35 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 08.52 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин “Тошшаҳартранс” АЖ биносида ижарада бўлган “ВY МIRAGE СОNSTRUCTIОN DESIGN” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш корхонаси бош офисида юзага келиб, оқибатда 60 кв.метр майдонда иморатнинг том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 400 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии