Ташкент +4° Sat 19:19
Долзарб мавзулар Фото

Россиядаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.02.2019, 23:55

Бугун, 11 февраль куни Тошкент вақти билан соат 06:45 да Тюмен – Ханти-Мансийск трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси хабар қилишича, ҳодиса оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, улардан иккитаси ҳалок бўлди, бир киши Тюмен шаҳрининг 2-сонли шаҳар шифохонасига етказилди.

1984 йил 21 февралда туғилган Тошкентбоев Шуҳратбек Ғуломович ва 1983 йил 22 ноябрда туғилган Саяхмедов Бахтиёр Тожибоевич ЙТҲ оқибатида вафот этганлар.

1976 йил 28 ноябрда туғилган Мирзаахмедов Курвонжон Мирзалиевич эса жароҳат олган.

«Стандарт плюс» МЧЖ Меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш халқаро ассоциацияси (ишга қабул қилувчи фирма) маълумотига кўра меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун 20 та йўловчи билан (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) Тоболск шаҳридан Тюмен шаҳрига йўл олган «Мерcэдес» русумли микроавтобус юк автомашинаси билан тўқнашган.

Микроавтобусдаги қолган 17 нафар фуқаро жароҳатланмаган ва кейинроқ ўз ҳужжатларини расмийлаштириб, Тоболск шаҳрига қайтиб келган.

Меҳнат мухожирларига ёрдам бериш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплашини маълум қилди.

Бош консулхона томонидан ҳамюртларимизга амалий ёрдам кўрсатиш учун тегишли ташкилотлар билан доимий алоқа ўрнатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии