Ташкент +4° Mon 03:10
Долзарб мавзулар Фото

Ҳомиладор келинойисини 16 марта пичоқлаган йигит 15 йилга қамалди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.02.2019, 16:36

12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унга Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди, дея хабар беради Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўз ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлнинг суд жараёнида жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Юз берган ҳодиса оқибатлари мудҳиш тугаши мумкин эди, бироқ беш соатлик жарроҳлик амалиёти аёлни ҳаётга қайтарди, мўъжиза билан она ҳам ҳомила ҳам сақлаб қолинган. Шу кунларда аёл фарзандини дунёга келтиради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии