Ташкент +4° Wed 02:08
Долзарб мавзулар Фото

Мирза Азизов “Чингиз Айтматов” номидаги мукофот билан тақдирланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.02.2019, 18:20

Жорий йилнинг 12-февраль куни Бишкекда Малдибаев номидагиОпера ва балет театрида Халқаро Айтматов клуби томонидан 2016-2018 йилларда адабиёт ва санъатйўналишида самарали ижод қилган ижодкорларни Чингиз Айтматов номидаги мукофот билан тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда турли давлатлардан келган ёзувчилар, режиссёр ва актёрлар иштирок этди.

Чингиз Айтматов номидаги мукофот билан тақдирланганлар орасида ватандошимиз Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг ҳам борлиги ўзбек санъатига катта эътибордан дарак беради.

ЧингизАйтматовнинг ватанпарварлик, тинчлик, табиатга меҳр уйғотиш каби ғоялар акс этган асарлари асосида спектакллар саҳналаштиришда жонбозлик кўрсатгани учунМуқимий номидаги ўзбек давлат драма театри раҳбариМирза Азизов Чингиз Айтматов жамоатчилик академияси вакиллари томонидан эътироф этилди. Чингиз Айтматов номидаги кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўзбек кино ва театр соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган актёримиз Мирза Азизовни ушбу олий эътироф, Халқаро мукофот билан табриклаймиз!!!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии