Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

Сурхондарёда "Ласетти" ишини "босди-босди" қилиш учун пора берган фуқаро қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.02.2019, 20:14

Айрим шахслар томонидан ўзларининг қинғир қилмишларини хаспўшлаш ва жавобгарликдан қочиш мақсадида давлат божхона хизмати органлари ходимларига пора беришга уриниш ҳолатлари ҳамон содир этилмоқда.

Яқинда, фуқаро Ж.Ф. республикамизга хорижий автотранспорт воситаси ҳисобланган “Ласетти” автомашинасини олиб кирар экан, бу жараёнда мамлакатимиз ҳудудидан қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятини зиммасига олади. Лекин, бу мажбуриятни бир зумда унутиб, ушбу автомашинани эҳтиёт қисмларга бўлаклаган ҳолда 1700 АҚШ долларига сотиб юборади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Бундан бир неча йиллар муқаддам ёниб кетган бошқа бир “Ласетти” кузовини кўрсатган ҳолда давлат божхона хизмати органлари ходимларини ушбу автомашинанинг гўёки ёнғин оқибатида бутунлай ёниб кетганига ишонтиришга уринади. Ушбу ҳолатни “босди-босди” қилиш учун божхона ходимига 400 АҚШ доллари пора таклиф қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс божхона ходимига таклиф қилинган поранинг 300 АҚШ долларини бераётган вақтида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сурхондарё вилоятибошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии