Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

Яна бир пахта заводида талончилик аниқланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.02.2019, 21:11

Самарқанд вилоятидаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида техник чигит товаршуноси А.К. Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М. исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2018 йил ҳосилидан ишлаб чиқарилган иккинчи нав биринчи синфли жами 101,7 минг килограмм, умумий қиймати 116,5 миллион сўмлик жуда кўп миқдордаги техник чигитни 11 та юк ташувчи машинага юклаган ҳолда, сохта ҳужжатлар асосида олиб чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

Ушбу талон-торожлик Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекциясининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии