Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

Божхоначилар "дрон" олиб кирмоқчи бўлган фуқарони тўхтатиб қолишди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.02.2019, 21:19

Наманган вилоят божхона бошқармасининг “Наманган аэропорти” чегара божхона пости ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатини аниқлашди.

Халқаро рейс билан “Наманган аэропортига” учиб келган фуқаро А.С.га тегишли юклар белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди. Натижада фуқаро А.С.нинг қўл юклари орасида Республикамизга олиб кирилиши тақиқланган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қурилмаларни фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда айрим ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии