Ташкент +4° Mon 02:10
Долзарб мавзулар Фото

​Пиёда ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.02.2019, 21:24

Кеча, 11 февраль куни Наманган вилоятининг Чуст туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозирча шахси номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинада Чуст тумани “Зарафшон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлининг 41-км.да пиёда, “Мирзаобод” МФЙда яшаган 35 ёшли Ў.Т. исмли аёлни уриб юборган. ЙТҲ юз бергач, воқеадан жойидан қочиб кетган.

Натижада Ў.Т. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

“Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии