Му5
46

Бедана тухуми: жигар, буйрак ва бўғим касалликларида шифо

САЛОМАТЛИК 15.02.2019, 09:43
7537
Бедана тухуми: жигар, буйрак ва бўғим касалликларида шифо

«Митти, деманг бизни, кўтариб урамиз сизни», деган нақл айнан бедана тухумига қарата айтилгандек гўё. Ўзи миттигина бўлишига қарамай, минг бир дардга даво бўлган бедана тухумининг фойдали хусусияти, кези келганда, зарарли жиҳатларини ҳам билиб қўйган фойда. Қуйида айнан шу ҳақида сўз боради.

Гемоглобинни кўтаради

Уч дона бедана тухумининг ҳажми битта товуқ тухумига тенг келади. Шунга қарамай, бедана тухуми фойдалилик жиҳатидан товуқ тухумига нисбатан бир неча баробар илғорроқ. Жумладан, товуқ тухумига қараганда, бедана тухуми таркибида калий 5, темир 4, В1 ва В2 витаминлари эса 2,5 баробар кўп. Тухумда оқсил моддаси 65 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, бедана тухумида А витамини, никотин кислотаси, фосфор, мис, лизоцим, кальций, кумуш ва бошқа аминокислоталар ҳам бор.

Бедана тухуми, асосан, қуйидаги касалликларда даво бўлади:

*танадаги ортиқча тузларни чиқаради;

*иммунитетни оширади;

*юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди. Мияда қон томир касалликларини олдини олиб, юрак ҳасталигида шифо бўлади.

*эркаклик қувватини оширади;

*гемоглабинни кўтаради;

*жигар, ошқозон, буйрак, бронхиал астма хасталигида фойдали егулик.

Эркакларга фойдаси...

Эркаклик қувватини ошириш мақсадида 40 кун давомида эрталаб ва кечқурун 3 тадан бедана тухуми хомлигича ютилади. Мазкур усул, айниқса, уруғ таҳлили паст чиққан ҳолларда тавсия этилади.

Шамоллаш ва жинсий хасталикларда

100 мл газли сув, 1 ош қошиқдан лимон шарбати билан асал, 20 гр спирт эритмаси ва 2 дона бедана тухуми яхшилаб аралаштирилади. Мазкур ичимлик кунига икки маҳал тўқ қоринга ичилади.

Иммунитетга ёрдам...

Эрталаб ва кечки пайт овқатдан аввал 3 донадан (5 ёшгача бўлган болаларга 1 тадан) бедана тухумини хомлигича истеъмол қилсангиз, тез орада фойдасини сезишингиз мумкин. Бунинг учун тухумни пиёлада аталаб, бир кўтаришда сипқориб ичинг. Сўнг ярим соат ҳеч нарса еманг. Тухумни 1 ой давомида ҳар куни ичишга одатланинг.

Яна бир тавсия: 1 стакан олма ёки сабзи шарбатига 2-3 дона кўпиртирилган тухум ва бир қошиқ асал қўшинг ва кунига бир маҳал қабул қилинг.

Пўстлоғини ташламанг...

Бедана тухумининг пўстлоғи ҳам фойдали. Унинг кукуни организмда кальций етишмаслиги, суяклар мўртлиги ва қўл-оёқларнинг тез-тез синиши каби ҳолатларда асқатади. Бунинг учун ичидаги суюқликни ичганингиздан сўнг пўстлоғини совуқ сувда яхшилаб чайинг. Сўнг 5 дақиқа қайнатинг. Сувини ўзгартириб, қайтадан яна беш дақиқа қайнатинг. Шундан кейин сувини тўкиб, устидан олма сиркасини қўшинг-да 1 кун салқинроқ жойда усти ёпилган ҳолда сақланг. Эртасига эса тухум пўстлоғини қуёш тушмайдиган жойда қуритиб кейин блендерда майдаланг. Ҳосил бўлган тухум кукуни 1 чой қошиқнинг 1\3 қисми миқдорида ҳар куни эрталаб истеъмол қилинади.

Кичкинтойимиз соғ бўлсин!

Фарзандингизга кунора 2 дона бедана тухумини тайёрлаб беришга одатлансангиз, у соғлом, кучли бўлиб вояга етади. Хотирасидан ҳам шикоят қилмайди, асаб тизими мустаҳкам бўлиб, кўзлари жуда ўткир бўлади. Шу билан биргаликда, бундай болаларнинг организми меъёрда ривожланиб, ҳа деганда, касал бўлавермайди.

Кўкрак саратонининг олдини олади!

Бедана тухуми таркибидаги фойдали холин моддаси аёлларни кўкрак саратонидан ҳимоялайди. 2 дона тухум таркибида 250 мг холин бўлда. Бу кундалик меъёр учун етарли саналади.

Остеопороздан ҳимоялайди

Бедана тухуми таркибидаги D витамини суяк емирилиши ва остеопароз хавфини бартараф этади. Борди-ю, бу дардга чалинган бўлсангиз, тавсия этиладиган суртмани қўллаб кўринг. Тайёрлаш учун 5 дона бедана тухумини идишга чақиб, 2 ош қошиқ сирка билан аралаштиринг. Сўнг устини ёпиб, совуқроқ ерда 2 кун сақланг. Аралашмага 1-2 ош қошиқ сариёғ қўшиб, бўтқа тайёрлайсиз. Ушбу аралашмани кунига 2-3 мартагача оғриётган бўғимларга суртиш мумкин.

Зарари бор!

Фойдали хусусиятлари талайгина бўлса-да, бедана тухумига ружу қўйиш ҳам ярамайди. Катталар кунора 4-6 тагача, кексалар эса 3-4 тагача истеъмол қилишлари мумкин. 1-3 ёшли болаларга 1-2 дона, 4-10 ёшгача бўлганлар учун 3 дона, ўсмир ёшдагиларга эса 4 тагача истеъмол қилиш кунлик меъёр саналади. Жигар хасталигида кунига 1-2 дона тухумдан ортиғи хавф туғдириши мумкин. Ортиқча истеъмол қилинган тухум болалар ва катталарда бош ички босимининг ошишига сабаб бўлиш эҳтимоли бор. Шунингдек, аллергияга мойиллар уни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишлари тайинланади.

Шаҳло ШЕРМУҲАММЕДОВА.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz