Ташкент +4° Tue 16:45
Долзарб мавзулар Фото

Боксчиларимиз "Странджа" халқаро турнирида 5 та медалга сазовор бўлишди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 20.02.2019, 17:07

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича «Странджа» 70-халқаро турнир ниҳоясига етди. Мусобақада жаҳоннинг 42 та мамлакатидан 350 нафарга яқин боксчи иштирок этди. Шунингдек, ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам турнирда совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар.

Мусобақа якунига кўра, терма жамоамиз аъзолари 5 та медалга сазовор бўлдилар.

Олтин:
-56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-69 кг: Бобоусмон Батуров

Кумуш:
-52 кг: Худойназар Файзов
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов

Бронза:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада медаллар сифати бўйича учинчи ўриндан жой олди (2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза). Бу борада биринчи ўринни Россия терма жамоаси (5 та олтин, 4 та бронза) қўлга киритди. Ҳиндистон вакиллари эса (3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) иккинчи бўлишди. Тўртинчи ўринни АҚШ вакиллари ( 2 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза) эгаллаган бўлсалар, мезбон мамлакат Болгария (2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза) кучли бешликка якун ясади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии