Ташкент +4° Thu 15:04
Долзарб мавзулар Фото

Португалиянинг "Порту" клуби ёзда Ўзбекистонда футбол лагери ташкил этади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 20.02.2019, 22:43

Бугун Санъат Шарипов ва Шарофиддин Ҳожиниёзов Португалиянинг "Порту" клубига ташриф буюришди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

У ерда клуб академияси раҳбари Мария Тейшейра билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футболни оммалаштириш масалаларини муҳокама қилишди. Музокаралар натижасида жорий йилнинг ёзида "Порту" клуби мамлакатимизда болалар футбол лагерини ташкил этиши бўйича келишувга эришилди.

Бу тижорий лойиҳа бўлиб, маълум миқдордаги маблағ эвазига болалар юртимизда ташкил этиладиган "Порту" клуби лагерида иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. Лагер иштирокчилари билан "Порту" клуби академиясидан ташриф буюрадиган болалар футболи мураббийлари турли мастер класслар ўтказишади. Шунингдек, улар учун турли машғулотлар ташкил этилади. Лагер иштирокчилари ўртасида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии