Ташкент +4° Thu 15:04
Долзарб мавзулар Фото

Бугун Дюссельдорф турнирига қуръа ташланади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 21.02.2019, 11:35

Эртага Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади, деб хабар бермоқда МОҚ.

Жорий йил ҳисобидан иккинчи “Катта Дубулға” турнирида дунёнинг 98 давлатидан жами 721 нафар дзюдочи медаллар йўлида татамига чиқади. Улар орасида 10 нафар ўзбекистонлик полвонлар ҳам бор.

Кеча Германияга етиб борган дзюдочиларимиз кросс югуришди. Бугун Фарҳод Тўраев бош мураббийлигидаги терма жамоамиз аъзолари тўлақонли машғулот ўтказишади.

Шунингдек, бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да (Германияда 14:00) Дюссельдорф турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз таркиби:

Эркаклар:

-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66 кг: Артём Штурбабин
-73 кг: Ғиёсжон Бобоев
-81 кг: Камолиддин Расулов
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
-100 кг: Шерали Жўраев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Аёллар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова
-78 кг: Нодира Юлдашева

Мураббийлар: Фарҳод Тўраев, Ўктам Раҳмонов.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии