Ташкент +4° Tue 18:45
Долзарб мавзулар Фото

Майкл Фоксни мағлуб этган Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар: Фото
Добавлено: 21.02.2019, 13:51

Хабарингиз бор, 15 февраль куни (16 февраль тонгида) профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда фаолиятидаги 16-жангни ўтказганди. Мазкур баҳсда ҳамюртимизга америкалик Майкл Фокс рақиблик қилган ва 10 раундлик жангда Шоҳжаҳон очколар ҳисобига ғалаба қозонганди.

Бугун боксчимиз юртимизга қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакиллари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди. Бу ҳақд МОҚ хабар берди.


Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев бунгача профессионал рингда 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал этган. 14 та жангда у рақибларини нокаутга учратган.



Шоҳжаҳон навбатдаги жангини катта эҳтимол билан шу йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Бироқ, бу ҳақида ҳали расман эълон қилинмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии