Ташкент +4° Fri 15:01
Долзарб мавзулар Фото

GTL заводи майдончасига асосий технологик ускуналар олиб борилмоқда

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 25.02.2019, 11:44

Мамлакатимизда юқори қўшимча қийматли маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида энергия манбаларини диверсификация қилиш, нефть ва газга чуқурлаштирилган ишлов бериш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. GTL лойиҳаси эса бунга мисолдир.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда вазни350 ва 550 тонна бўлган иккита йирик технологик ускуна Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланмоқда. У март ойида Қашқадарё вилоятидаги синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича заводнинг қурилиш майдончасига етказилади.

Ҳозир асосий йирик ўлчамли технологик ускуналар туркумиҚорақалпоғистондан Қашқадарё вилоятига олиб келинмоқда. Шу пайтгача бир неча мамлакат орқали Корея Республикасидан асосий денгиз йўллари ва логистик маршрутлар орқали Ўзбекистонгача бир неча минг километр йўл босиб ўтилди.

Ўзбекистонда барпо этилаётган GTL заводи учун дунёнинг 24 мамлакатидаги 129 та заводда жами 11 мингдан зиёд технологик ускуналар ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда қурилиш майдончасига юқори технологик ва йирик ўлчамли ускуналар етказиб бериш амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда 116 та тўпламдан зиёд юқори технологик ускуналар қурилиш майдончасига етказилган бўлиб, у ерда уларни монтаж қилиш ва ўрнатиш ишлари бошланган.153 та тўплам ишлаб чиқарувчи заводларданюклаб, қурилиш майдончасига жўнатилган ва улар Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Мазкур завод ҳар йили 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли, ЕВРО 5 стандартига мос бўлган синтетик суюқ ёқилғи, шу жумладан, 743,5 мингтонна дизель ёқилғиси, 311 тонна авиа керосин, 431 минг тоннадан ортиқ нафта, 50 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газишлаб чиқаради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии