Ташкент +4° Fri 13:24
Долзарб мавзулар Фото

"Мўътабар аёл" кўкрак нишони ўзининг илк эгаларига топширилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 05.03.2019, 20:36

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган 290 нафар хотин-қизлар илк бор “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Президент фармони билан таъсис этилган мазкур кўкрак нишони билан тақдирлаш учун Республика комиссиясига 684 та ҳужжат тақдим этилганди. Республика даражасидаги идора ва ташкилотлардан 103 та хужжат қабул қилиб олинди.

Улар барча соҳаларда етакчи, матонатли, фидойи ва эътироф номига муносиб мўътабар аёлларимиздир.

Кўкрак нишони билан мукофотланганларга энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти топширилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16