Ташкент +4° Sat 16:03
Долзарб мавзулар Фото

Тошкентда автобус ағдарилиб кетди (фото, видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 06.03.2019, 16:33

Бугун, 6 март куни "18-автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги "Чорсу савдо маркази — Кўкча оқлон маҳалласи” йўналишида қатновчи 27-сонли "Исузу" русумли автобус билан транспорт ҳодисаси рўй берди.

Натижада "Нурафшон" кўчасида ҳаракатлаётган автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган. Икки киши енгил даражада жароҳатланган.

"Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса сабаблари батафсил ўрганилмоқда.

Фото ва видео "Водители Ташкента" гуруҳидан олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии