Ташкент +4° Sun 23:05
Долзарб мавзулар Фото

Энергетика вазирлиги ва "Буюк келажак" ўртасида меморандуми имзоланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 07.03.2019, 10:35

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов ва “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори Зуҳра Азимова ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Унга кўра, томонлар Ўзбекистон Республикаси энергетика секторини ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилишни йўлга қўяр экан, бунда илғор хорижий тажрибаларни амалиётга татбиқ этишга ҳам эътибор қаратади. Ўзаро ҳамкорлик мамлакат ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш, электр энергия ва нефть-газ соҳаларини ислоҳ қилиш каби вазифаларни ўзида мужассам этган.

Ҳамкорлик доирасида энергетика соҳасини жадал ривожлантиришга таъсир кўрсатадиган лойиҳаларни муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида қўшма эксперт гуруҳини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Келгусида томонлар таълим йўналишида семинарлар ташкил қилиш, музокаралар ўтказиш учун етакчи мутахассисларни жалб қилиш, қарорлар қабул қилиш ва бошқа масалалар бўйича ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии