Долзарб мавзулар Фото

Поезд фуқарони уриб кетди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.03.2019, 16:09

2019 йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти Бувайда тумани “Бувайда-Поп” темирйўлининг 29-километри 3-пикетида ҳаракатланиб келаётган юк поезди Наманган вилоятининг Поп туманида Навбаҳор маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро М.М.ни уриб юборди. Оғир тан жароҳати олган йигит ҳаётдан кўз юмди.

– Қўриқланадиган темирйўл кесишмалари, ўтиш жойларида поезд, автомобиль ва йўловчилар ҳаракати туну кун назоратда бўлади ва бундай ҳалокатларга йўл қўйилмайди, – дейди вилоят ички ишлар бошқармасининг транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ҳуқуқбузарлик профилактикаси катта инспектори лейтенант Ж.Болтабоев. – Лекин афсуски, мамлакат бўйлаб чўзилган темирйўлларнинг ҳар қадамида бундай назорат ўрнатишнинг имкони йўқ. Мазкур ҳолатда ҳам фуқаро темирйўлнинг аҳоли маскани ҳудудидан ўтган қисмида, айнан темирйўл устидан юриб кетаётган бўлган. Бу ҳодиса юзасидан вилоятнинг темирйўл ўтган бир қатор туманларидаги маҳаллаларда, жумладан, Тўрақўрғон туманининг Оқтош, Қодиробод, Соҳилобод маҳалла фуқаролар йиғинларида тезкор йиғилишлар ўтказилиб, аҳоли вакиллари билан вояга етмаганлар томонидан темирйўлларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, эҳтиётсизликлар ва уларнинг жисмоний ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида суҳбат ўтказилди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан эса тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии