Ташкент +4° Sat 18:19
Долзарб мавзулар Фото

Яширинча олиб кирилган 82 миллион сўмлик кийим-кечаклар фош қилинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.03.2019, 19:30

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда ҳужжатсиз товарларни ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлиги фош этилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фукаро М.Р. бошқарувидаги

“ГАЗ-3109” русумли автомашинаси Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада ушбу автомашина юкхонасидан ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган жами 82 миллион сўмлик 1605 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии