Ташкент +4° Fri 12:24
Долзарб мавзулар Фото

Божхоначилар оёқ кийимига яширилган заргарлик буюмларини фош этишди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.03.2019, 08:33

Маълумки юртимизга фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади. Аммо бу тартибларни бузган ҳолда ва хар ҳил йўллар билан яширин тарзда ушбу маҳсулотларни олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Ана шундай холатларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти божхона бошқармаси мутасадди идоралар билан хамкорликда олиб борилаётган профилактик тушунтиришларга қарамай, қинғир йўллар билан осон фойда топиш илинжида бўлган фуқароларнинг уринишларига чек қўйилди.

Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Х.М. ҳолислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, жами оғирлиги 183 грамм бўлган оқ металлдан ясалган, қиймати 5 490 000 сўмлик 46 дона узук, 48 дона кулон, 6 дона анжир ва 1 дона билагузук заргарлик буюмларини қўшни давлатдан яшириб олиб келаётгани аниқланди.

Яна бир холатда “С.Нажимов” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро М.Г. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, у кийимлари ва оёқ кийимининг ичига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровдада маълум қилинмаган, жами оғирлиги 420 грамм бўлган, умумий қиймати 12 600 000 сўмлик 40 жуфт зирак ва яна 63 дона бошқа турдаги заргарлик буюмларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлари зое кетди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16