Ташкент +4° Fri 12:24
Долзарб мавзулар Фото

Оғир атлетикачи ўзбек қизи жаҳон рекордини ўрнатди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 13.03.2019, 12:30

Айни кунларда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Биз учун аҳамиятлиси, океан ортида ўтаётган мусобақа ҳамюртларимиз учун муваффақиятли давом этаяпти.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча қизлар ўртасида вазни 64 килограммгача бўлган атлетлар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қувонарлиси, ушбу вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси, ўсмирлар ўртасидаги III ёзги Олимпия ўйинлари ғолибаси ҳамда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Кумушхон Файзуллаева яна бир бора дунёда тенгсиз эканлигини исботлади. Шу билан бирга спортчимиз жаҳон рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.

У мусобақанинг даст кўтариш машқида 93 кг. натижа қайд этди ва энг яқин таъқибчиси мексикалик Гонсалес Рохасни нақд беш килога ортда қолдирди. Бу борада кучли учликка 84 кг. кўрсаткич билан руминиялик Михаэла Илие якун ясаб берди.

Силтаб кўтариш баҳсларида эса Кумушхоннинг ғалабаси янада ишонарли бўлди. Ушбу йўналишда ўзбек қизи 122 кг.лик натижа билан дунё рекордини янгилади. Бу кўрсаткич билан у дунё рекордини янгилади ва Ўзбекистон номини тарихга муҳрлади.

Аслида ҳамюртимиз илк уринишидаёқ олтин медаль масаласига нуқта қўйган эди. Унинг 115 кг.лик кўрсаткичига қолган спортчилар учта уриниш давомида ҳам яқин келишолмади. Бу йўналишда ҳам 2-ўринни Рохас эгаллади, у 107 кг.лик тошни ўзига бўйсундирди. Фахрли 3-ўрин ҳамда бронза медали эса Илиега насиб этди, у силтаб кўтариш машқида 106 кг. натижа қайд этди.

Шу тариқа Кумушхон Файзуллаева ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учта олтин медалга сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, бунгача АҚШдаги мусобақада терма жамоа аъзоларидан Нигора Абдуллаева учта олтин, Оғабек Нафасов эса иккита кумуш ҳамда Асадбек Наримонов битта олтин ва иккита кумуш медаль билан тақдирланган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16