41

Буюк Британия Евроиттифоқ билан келишувни рад этди

ДУНЁ 14.03.2019, 09:49
574
Буюк Британия Евроиттифоқ билан келишувни рад этди

Буюк Британия парламенти Brexit шартлари бўйича Евроиттифоқ билан келишувни яна рад этди, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.

Парламент аъзолари мамлакат Бош вазири Тереза Мэйнинг Brexit шартномасига қарши овоз беришди. 242 нафар депутат мазкур ҳужжатни қўллаб-қувватлаган бўлса, 391 киши унга қарши овоз берган. Энди парламент аъзолари келишувсиз Brexit масаласи бўйича овоз бериши лозим. Тереза Мей эса депутатларни ўз қарорларининг оқибатлари ҳақида огоҳлантирган. Маҳаллий ОАВ тарқатган хабарларга кўра, депутатлар Брексит бўйича вазиятни ўз қўлларига олиш ниятидалар. Улар Брекситни кечиктириш юзасидан овоз бериш жараёнини ўтказишлари ҳам мумкин.

Комментарии