Ташкент +4° Fri 12:24
Долзарб мавзулар Фото

ҲУҚУҚШУНОС: “Сўз эркинлиги, бу – исталган одамни ҳақорат қилиш, туҳмат ёғдириш мумкин дегани эмас”

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.03.2019, 13:04

Хоразмлик Қ.С. «Одноклассники» ижтимоий тармоғига «Адолат излаб», «Адолат қачон?» деган сарлавҳалар билан видео юклаган. Видеода Хонқа тумани ҳокими ДХХ ходимлари билан тил бириктириб, уни ва акаси Э.С.ни сохта айблов билан қаматиб юборгани, фермер хўжалиги ер майдонларини ноқонуний тортиб олиб, пора эвазига бошқа бир фуқарога бериб юборгани айтилган.

Видеода таъкидланишича, туман ҳокими 15—20 гектар ерни 5—10 минг доллардан сотиб юборган. «Қ.С. бу гаплари билан у туман ҳокимини жуда кўп миқдорда пора олганликда айблаб, шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиб, қасддан туҳмат қилган», — дея Дарё нашрига хабар берган жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси Мақсудбек Қиличев.

Судьянинг бундай дейишга асоси бор — видеода келтирилган ҳолатлар тегишли тартибда ўрганилибди, боз устига Қ.С. айтган гаплари, келтирган фактларини далиллар билан исбот қилиб беролмабди. Унинг таъкидлашича, Қ.С. туман ҳокимига туҳмат қилганидан ташқари, фирибгарлик билан ҳам шуғулланиб, иккита одамнинг иш ҳақини бермай келган. «Қ.С. қилган туҳмати ва фирибгарлиги учун 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди», — дейди судья Қиличев.

Шаҳар бедарвоза эмас, ҳар бир айтилган сўзнинг жавоби бор. Афсуски, ижтимоий тармоқларда одамлар ёки билиб, ёки билмай, ўзгалар ҳақида жуда кўп ёлғон ва туҳматлар тарқатишади, бемалол ҳақорат қилишади. Аслида бундай ҳолатларда мана шунақа суд орқали жавобгар қилиш амалиётини янада кенг қўллаш тарафдориман. Сўз эркинлиги, бу - исталган одамни ҳақорат қилиш, туҳмат ёғдириш мумкин дегани эмас.

ЎзА

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16