Ташкент +4° Fri 12:24
Долзарб мавзулар Фото

Кўп болали оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида пул ажратилади

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 14.03.2019, 15:09

Қозоғистон ҳукумати кам таъминланган кўп болали оилалар учун ижара уйи қурилиши ва имтиёзли кредит тақдим қилиш мақсадида 100 миллиард тенге ($263,8 миллион) йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алихан Смаилов маълум қилди.

Смаилов ҳукумат аъзоларига 2019 йилга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасини тақдим этди. Смаиловнинг сўзларига қараганда, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев февраль ойи сўнггида бўлиб ўтган “Нур Отан” партияси съездида белгилаб берган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 444,3 миллиард тенге йўналтирилади.

Смаиловнинг айтишича, шундан 100 миллиард тенгеси кам таъминланган кўп болали оилалар учун ижара турар-жой биноси қуришга ва Жилстройсбербанк орқали имтиёзли кредит беришга ажратилади. 224,3 миллиард тенге эса айрим тоифадаги фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга йўналтирилади.

Вазирнинг сўзларига қараганда, 90 миллиард тенге минтақа инфратузилмаларини ривожлантиришга, яна 30 миллиард тенге эса қишлоқни қўллаб-қувватловчи “Ауыл — Ел бесiгi” лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этишга ажратилади.

Ҳукумат манзилли ижтимоий ёрдам доирасида болалар учун нафақалар миқдорини ошириш, оналарнинг ижтимоий кўмакни кучайтириш талаби билан ўтказаётган оммавий чиқишлари фонида кам таъминланган оилалар учун уйлар қуришни ваъда қилди.

Қозоғистон шаҳарларида оналарнинг чиқиш қилишларига Остонадаги бошпаналардан бирида юз берган ёнғин оқибатида бир оиланинг беш нафар қизлари ҳалок бўлиши сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, вафот этган қизларнинг ота-оналари тунги сменага ишлаш учун кетишган эди.

ЎзА

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16