Ташкент +4° Sat 16:03
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистондаги ноёб ипак қурти ва тут навлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.03.2019, 15:11

Ипакчилик илмий тадқиқот институтида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пилар Альварес-Ласо билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда ипакчилик соҳаси 3 минг йиллик тарихга эга. Бугунги кунда Ипакчилик илмий тадқиқот институтида мамлакатимизда узоқ йиллик илмий изланишлар натижасида яратилган ипак қуртининг юқори сифатли ва ноёб турлари кўпайтирилиб, сақлаб келинади. Илмий тадқиқот институтида 120 турдан ортиқ ипак қурти зотлари, 230 дан ортиқ тут дарахтлари коллекцияси сақланади. Уларни кўпайтириш, фундаменталь ва амалий тадқиқотларда кенг фойдаланиш ишлари самарали ташкил этилган.

Бу каби фаолиятга бугун давлат томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ташриф доирасида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари муассасада ипак қуртини кўпайтириш, сақлаш ва парваришлар жараёнлари билан танишди.

– Мени институтда ипак қурти ва тут навларининг ноёб турлари сақланаётганига гувоҳ бўлдим. Бу бебаҳо бойликни сақлаб, парвариш қилиб келаётган институт ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Номоддий маданий мероснинг давлат томонидан муҳофаза қилинаётгани янада қувонарли, – деди Пилар Альварес-Ласо.

Учрашувда институт томонидан амалга оширилаётган тадқиқот ва изланишларни ҳамкорликда давом эттириш, сақланаётган ипак қуртининг нодир турлари, тут навларини ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш масалалари муҳокама қилинди.

ЎзА

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии