Ташкент +4° Sat 16:03
Долзарб мавзулар Фото

Нефрологиянинг долзарб муаммолари

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.03.2019, 15:14

14 март – Бутунжаҳон буйрак куни

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан нефрологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

14 март – Бутунжаҳон буйрак куни муносабати билан ташкил этилган мазкур анжуманда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, ҳудудий бошқармалар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари вакиллари ҳамда Германия, Буюк Британия, Россия, Туркия ва Украина каби давлатлардан мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.

Халқаро анжуманда нефрологиянинг долзарб муаммолари: кеча ва бугун, нефрологик касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва даволашнинг янги ва самарали усулларини жорий этиш, гемодиализдаги замонавий технологиялар, диализ ва буйракларни трансплантация қилиш масалалари, юқори технологияли усуллар ва замонавий стандартлардан кенг фойдаланган ҳолда гемодиализ ёрдамга муҳтож беморлар умрини узайтириш каби соҳадаги долзарб мавзулар батафсил муҳокама қилинмоқда.

ЎзА

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии