Ташкент +4° Sat 15:03
Долзарб мавзулар Фото

Сергели ёшлар етакчиси: “Бошида осон бўлгани йўқ”

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.03.2019, 18:39

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан пойтахтимизнинг Сергели тумани ҳокимлигида “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда жамоатчиликнинг ўрни” мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари – Бегмат Очилов, Иттифоқнинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси – Акмал Жумабоев, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари – Иброҳим Иномов, Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси – Собир Қурбонов ва Амир Темур Халқаро экспедициясининг раҳбари – Фахриддин Ашрафхўжаевлар иштирок этди.

Мулоқотда ёшлар сиёсатини самарали ташкил этишда қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар масъул экани алоҳида таъкидланди.

Сергелилик ёшлар ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, уларнинг ташаббуслари билан танишиш мақсадида Иттифоқнинг Сергели туман Кенгаши раиси Гулнора Ҳожиметова билан суҳбатлашдик.

– Сергели туман Кенгашида фаолият бошлаганимга 2 ойдан ошди. Туман ёшларини ўрганиш жараёнида бир нарсага амин бўлдимки, улар ўзлари учун қандай имкониятлар яратилгани билан кўпам қизиқавермайди. Ишни ёшларни уйғотишдан бошладим. Бунинг бир йўли тенгдошлари эришган ютуқларини кўрсатиш, бу орқали уларда ҳавас ва ҳаракатни юзага чиқариш эди. Ютуқларга эришган, олий таълим муассасаларига Иттифоқ тавсияномаси билан имтиёзли кирган ёшлар билан суҳбатлар ўтказдик. Шундан кейин ёшларимизда жонланиш сезилди.

Опа, қандай тадбиркорлик қилсак бўлади” деб келганларни йиғдим-да, тумандаги 6 гектар майдонни эгаллаган Сергели саноат зонасидаги “Имзо” эшик ва ромлар корхонасига олиб бордим. У ерда ёшлар маҳсулотни ишлаб чиқарилишидан тайёр ҳолатда ўрнатилишигача бўлган жараённи кузатди. Ўқишни тугатиб тадбиркорлик қиламан, шундай семинарлар бўлса, хабар қилинг, деб ташаббус билан чиқишди. Кейин қизларни атрофимга йиғдим. Уларда фаоллик етишмаётганди. Чунки мен хотин-қизлар нафақат оилада, балки жамиятда ҳам ўз мавқеига эга бўлишини хоҳлайман. “Қизлар куни”ни ташкил қилдик. Фалсафа фанлари доктори, профессор, экспертЖамила Шермуҳаммедова 500 дан ортиқ сергелилик қизларнинг саволларига жавоб берди. Уларни келажакда фаол бўлиши, ҳар бир қизнинг айтар сўзи, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб яшаши кераклигини уқтирди. “Ҳоким ёшлар билан елкама-елка”, “Ўз дарахтингни ўзинг эк” акцияларини ўтказдик.

Тумандаги Иттифоқ командасини шундай қилиб тўпладим ва яна жамоани кенгайтириб боряпман.

Албатта ёшлар билан ишлаш, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, бандлигини таъминлаш бу биргина ташкилотнинг эмас, кенг жамоатчиликнинг вазифаси ҳамдир. Шунинг учун биз бугунги мулоқотимизни ташкил қилдик.

Таъкидлаш керакки, мулоқотда соҳадаги амалий ишлар таҳлил қилиниб,мутасаддилар томонидан йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ҳамда эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.

Келгусида ижобий натижаларни қўлга киритишга қаратилганустувор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйичафикр-мулоҳазалар юритилди.

Гўзал Охунова

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии