Ташкент +4° Fri 13:24
Долзарб мавзулар Фото

Янги Зеландиядаги икки масжидда теракт содир этилди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 15.03.2019, 15:35

Бугун Янги Зеландиядаги икки масжидда отишма бўлди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Янги Зеландияда Бош вазири Жакинда Ардерн терроризм деб қоралаган ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 49 нафарга етгани маълум қилинди. Шунингдек, 30 га яқин одам жиддий жароҳатланган.
Жангарилардан бири ҳужум пайтида тасвирга олинган, қирғин акс эттирилган видеони Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирган. Шундан сўнг жангарининг мамлакатдаги иммигрантларни “босқинчилар” деб атаган “манифест”и пайдо бўлган.

Ардерннинг таъкидлашича, Янги Зеландия хавфсизлик жиҳатидан энг юқори ўринларда турувчи мамлакат ҳисобланади, аммо бугунги хунрезлик Янги Зеландия хавфсизлигига катта таҳдид қилди. У ҳозирда тўрт кишини экстремистик ҳаракатларда иштирок этганликда гумонланиб ҳибсда ушлаб турилганини айтган.

Шунингдек, Жакинда Ардерн бу кунни “Янги Зеландиянинг энг қора куни” деб атади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16