Ташкент +4° Fri 13:24
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон армияси аскарларини уйга кузатмоқда (фоторепортаж)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 15.03.2019, 15:53

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўқув жараёнини таъминлаш бўлинмасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган йигитларни тақдирлаш ҳамда уларни тантанали равишда кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Чирчиқ шаҳар ҳокимияти вакиллари, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши фаоллари, ўқувчи ёшлар, билим юрти шахсий таркиби ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли созандалари ва хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар аскарларни даврага чорлади. Билим юрти курсантлари намойиш этган қўл жанги элементлари билан чиқишлари эса ўқувчи ёшларда ёрқин таассурот қолдирди.

Ҳарбий оркестр садолари остида навқирон посбонлар пешма-пеш тақдирланди.

“Муддатли ҳарбий хизматни ўташ давомида аскарларимиз қалбида ватанпарварлик, Ватанни севиш, юртга садоқат туйғулари кучайтирилди. Якуний тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, намунали хизмати билан қуролдошларига ўрнак бўлган оддий аскарлар имтиёзли тавсиянома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди”, – дейди билим юрти бошлиғининг ўринбосари подполковник Акром Шоҳакимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армиямиз сафларига тантанали кузатиш маросимлари ҳам бошланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16