Ташкент +4° Fri 12:24
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 15.03.2019, 16:53

Мамлакатимиз жамоатчилиги жудоликка учради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов шу йил 15 март куни оғир хасталик туфайли вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум хонадонига ташриф буюриб, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матубот хизмати.

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар иқтисодиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида турли лавозимларда самарали фаолият олиб борган, 1994-2005 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари сифатида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва савдо тармоқларига раҳбарлик қилган.

М.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидаги кўп йиллик фаолияти давомида билими, катта ҳаётий тажрибаси билан қонунлар ишлаб чиқилишида фаол иштирок этди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

Мираброр Усмоновнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбарининг марҳум хонадонига ташрифи халқимизга хос олижанобликнинг, мамлакат ривожига ҳисса қўшган инсонларга эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди.
Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президентимиз марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

– Мираброр Усмонов мустақиллигимизнинг оғир-енгил кунларини тортган, халқимизга, Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди. Одамларга қўлидан келганча яхшилик қиларди. Оиласига, юртига, давлатга садоқатли эди. Кейинги пайтларда соғлиги яхши бўлмаса ҳам Сенатнинг ҳамма мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилди, фойдам тегсин дерди, – деди давлатимиз раҳбари.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16