Ташкент +4° Fri 12:24
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонда армия қўл жанги чемпионати ўтказилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 15.03.2019, 16:57

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида Армия қўл жанги бўйича шу йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида ўтказиладиган армия қўл жанги чемпионатига саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда барча ҳарбий округлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонликлари, шунингдек, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари ўзаро беллашди.

Мусобақа 7 та — -65 кг, -70 кг, – 75 кг, – 80 кг, – 85 кг, – 90 кг ҳамда 90 килограммдан юқори вазн тоифасида уч босқичда (дастлабки — саралаш, ярим финал ва финал) ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Иккинчи поғона эса Марказий ҳарбий округи жамоасига насиб этди. Чемпионатнинг мутлақ ғолибига Тошкент ҳарбий округи ҳарбийлари эга чиқди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, фахрий ёрлик ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида Тошкентда ўтказилган Армия қўл жанги чемпионатида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарийлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди. Бу йилги халқаро даражадаги мусобақа 10—15 сентябрь кунлари Қозоғистонда Республикасида бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57
14.03.2019, 13:16