Ташкент +4° Sat 16:03
Долзарб мавзулар Фото

Хорижнинг нуфузли ОТМлари юртимиз ёшларини чорламоқда

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.03.2019, 10:06

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда “EDU-EXPO” МЧЖ компанияси ҳамкорлигида “Ёшлар ижод саройи”да таълим кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ёшларга хорижда таълим олиш бўйича кенг маълумот тақдим этиш мақсадида ташкил этилган кўргазмада Малайзия, Хитой, Австралия, Буюк Британия, Германия, АҚШ, Канада ва бошқа бир қатор хорижий давлатларининг 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари, Тошкент шаҳрида жойлашган халқаро университетларнинг филиаллари ва ўқув марказларииштирок этмоқда.

– Ёшларимизнинг кўпчилиги хориждаги тенгдошлари билан рақобат қиладиган даражада билимга эга бўлиш, ўз соҳаси бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш мақсадида хорижда ўқиб, халқаро квалификацияга эга бўлмоқчилигини айтади. Интернетга кириб изласа, бир нечта университетларнинг рўйхати келиб чиқади.Қайси бирини танлолмай сарсон бўлишади, – дейди “EDU-EXPO” МЧЖ компаниясихалқаро бўлим менеджери Насиба Раупова. – Мазкур кўргазмада ёшларўзигамуносиб университетларни топиш билан бирга олий таълим муассасаларининг вакиллари билан тўғридан-тўғри суҳбатлашиш имкониятига эга бўлмоқда. Айтиш керакки, кўргазмада топ мингталикка кирган нуфузли университетлар қатнашяпти. Ҳозирда ёшларнинг кўпчилиги бизнес, инженерлик соҳасида ўқишни хоҳлайди. Кўргазмада қатнашаётган таълим муассасаларининг деярли барчасида мазкур йўналишлар бор.

Кўргазмада умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларибитирувчилари, уларнинг ота-оналариўзлари қизиққан соҳалари ўйича мутахассислар билан суҳбат олиб бормоқда.

–Кўргазмага магистратурага кириш учун қайси университетни танласам экан, деган савол билан келдим. Соҳам бўйича бизнес йўналишида ўқишни давом эттирмоқчиман, – дейди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 5-курс талабаси Абдувоҳид Валижонов. – Хориж университетлари, уларда талабаларга яратилган имкониятлар, умуман ўқиш бўйича қўшимча маълумотлар оляпман. Швецариянинг “Geneva business school”и маъқул келди. “IELTS” даражаси 6,5 бўлган, тестлардан муваффақиятли ўтган ёшлар “Geneva business school”га ўқишга кириши мумкин.

Эндиликда мазкур таълим кўргазмаси йилда икки маротаба анъанавий равишда ўтказиб борилади.

Эслатиб, ўтамиз мазкур кўргазма эртага“Ёшлар ижод саройи”да фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, кўргазма 17 март куни Самарқанд шаҳрида ҳам ўтказилади.

Гўзал Охунова

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии