Му5
46

Эҳтиёт бўлинг: пахтали таёқча!

ДУНЁ 16.03.2019, 10:42
9470
Эҳтиёт бўлинг: пахтали таёқча!

Британиялик эркак қулоғини пахтали таёқча билан кавлаб, миясини йиринглатиб юборди, дея маълум қилди Global News ахборот портали.

31 ёшли эркак чап қулоғида ўн кундан бери оғриқ борлигидан шикоят қилиб, шифокорга мурожаат этган. Унда мигрень, кўнгил айниши кузатилган. Керакли дориларни олгач эса ҳушидан кетган. Шундан сўнг у шифохонага ётқизилиб, томографиядан ўтказилган. Унинг миясида йирингли яллиғланиш борлиги аниқланган. Бемор ўзига келгач, ҳатто исмини ҳам эслолмаган. Маълум бўлишича, у беш йилдан бери қулоғини пахтали таёқча билан тозалаб келган. Мия яллиғланишига эса пахта парчаси сабаб бўлган.

Ҳозирда бемор ўзини яхши ҳис этиб, бундан кейин ҳеч қачон пахта таёқчасидан фойдаланмасликка қарор қилди

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz