Му5
48

GM Uzbekistan Қозоғистонга Nexia R3 комплектларни мунтазам етказиб беради

ИҚТИСОДИЁТ 18.03.2019, 13:00
3473
GM Uzbekistan Қозоғистонга Nexia R3 комплектларни мунтазам етказиб беради

“16 март куни GM Uzbekistan Қозоғистонга автомобилларнинг биринчи партиясини экспорт қилди. Компания Костанай(Қозоғистон) шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводида йирик узатмали йиғиш учун Nexia R3, шунингдек, “Равон Моторс Казахстан” дилерига тайёр R4 модели экспортини амалга оширади”, - дея маълум қилди GM Uzbekistan.

Бундан ташқари, компания йил бошидан буён Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспорт қилишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, “СариаркаАвтоПром” корхонасида 2017 йилдан Ravon Nexia R3 седанини йиғиш йўлга қўйилган эди. Унинг қувватига йилига 3 мингга яқин автомобилга тенг. Истиқболда ушбу кўрсаткични ошириш имконияти ҳам назарда тутилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz