Ташкент +4° Tue 01:34
Долзарб мавзулар Фото

АҚШда аномал даражада йирик чақалоқ дунёга келди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 20.03.2019, 20:08

Америкалик аёл вазни етти килограммга яқин бўлган қизалоқни дунёга келтирди, деб хабар берди Лента ру нашри.

Американинг Нью-Йорк штатидаги Элмир шаҳридаги туғруқхоналардан бирида туғилган қизалоқнинг бўйи 59 сантиметрни, оғирлиги 6,9 килограммни ташкил этди. Шифокорлар бутун тажрибалари давомида бундай улкан чақалоқни ҳали кўрмаганликларини маълум қилишди.

Аксарият ҳолларда янги туғилган чақалоқлар мазкур қизалоқдан икки баробар кичкина бўлишади. Қизчанинг онаси Жой Бакли (Joy Buckley) туғруқни оғир ўтказган. Уч нафар шифокор аёлни кесарча кесиш усули билан операция қилишганига қарамай, аёл туғруқ жароҳатларини олган.

Айни пайтда она ва бола шифокорлар назоратида.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии