Ташкент +4° Thu 16:05
Долзарб мавзулар Фото

Кўзойнакли илон велосипедда кетаётган йўловчиларга ташланди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 20.03.2019, 20:22

Ҳиндистоннинг Телингана штатида кўзойнакли илон велосипедда кетаётган одамларга ташланди, деб хабар берди Лента ру нашри.

Мазкур воқеани кузатув камералари суратга олган. Велосипедда кетаётган икки йўловчи бурилгандан уларга илон ҳужум қилган. Эркаклар велосипедни ташлаб икки томонга қочиб кетишган. Илон эса ғилдирак симлари орасига тиқилиб қолган.

Йўловчилар жабрланмаган. Бундай кўзойнакли илон ўта заҳарли ҳисобланади. Унинг бир грамм заҳри ўртача катталикдаги 140 та итни ўлдиради.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии