Му5
44

Биринчи чоракдаги солиқ тушумлари сарҳисоб қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 02.04.2019, 16:13
3486
Биринчи чоракдаги солиқ тушумлари сарҳисоб қилинди

2019 йил I чоракда бюджетга солиқ тушуми 18,4 трлн сўмни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг ушбу давридагига нисбатан 1,7 баробарга кўпдир.

Жисмоний ва юридик шахслардан солиқ тушумлари фуқаролар қонунга кўпроқ риоя эта бошлаганликлари, тадбиркорлар эса хуфёна фаолиятдан воз кечаётганларини кўрсатмоқда,- деб маълум қилади Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати. – Чунончи, биринчи чоракда қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумлар икки бараварга ўсди. ҚҚС тўловчилари сони эса, беш баробарга ортиб, 35 мингтага етди.

Фойда солиғи ўтган йилнинг тегишли давридагига қараганда 2,6 баробарга ўсди. Бу тур солиқ тўловчилар сони эса, 32 мингтага етди (ўсиш – 5 баробар).

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида сув солиғини 49,7 минг юридик шахс тўлади, бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан 14,4 баробарга кўпдир.

Ер солиғи тўловчилари сони 5,8 бараварга ўсди ва 75 мингтани ташкил қилди.

Биргина I чоракнинг ўзида, жисмоний шахслар даромад солиқлари қисқариши туфайли иш ҳақи фондига солиқ юки камайиши натижасида, корхоналар тасарруфида 169 млрд сўм маблағ қолдирилди. Олдинлари солиқ кўринишида бюджетга тушган 1,7 трлн сўм эса, ишчи-ходимлар маошига қўшилди.

Умуман олганда, биринчи чоракда 4,8 млн жисмоний шахс даромад солиғи тўлади, бу аввалги йилнинг шу давридагига қараганда 10 фоизга кўп – 450 минг нафар шахс солиқ тўловчилар сафига қўшилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-2° плотный туман
Валюта курси
rightuz