Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон ва БАА қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Бўлимлар: ДУНЁ, ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 05.04.2019, 13:31

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «AIDA» ўртасида қишлоқ хўжалиги объектларини қувватлаш учун автоном қуёш электр станцияларини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Тани Ал-Зиоди билан музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар чоғида Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотларини минтақа мамлакатлари бозорига чиқариш маркази сифатида хизмат қилиш мумкинлиги қайд этилди. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш мақсадида БАА компаниялари Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади.

Хорижий томон мутахассислари Ўзбекистонлик ҳамкасбларига инфраструктура лойиҳаларида иштирок этиш, шунингдек тажриба ва технологиялар алмашиш йўли билан яроқсиз ва чўл ерларни тиклашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии